Бизнес-форум Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форумда Ўзбекистон ва Испаниянинг етакчи компаниялари, қурилиш соҳасидаги мутахассислар ҳамда экспертлар иштирок этади. Иштирокчилар замонавий технологиялар, йўналишлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қиладилар, шунингдек, қурилиш соҳасидаги янги ечимлар билан танишадилар.

Тадбир давомида томонлар қурилиш ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишлари кутилмоқда. Бу Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.