Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 октябр куни у билан учрашди.
“Икки томонлама муносабатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилдик”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим.
Ўзбекистон ва Никарагуа ўртасида дипломатик алоқалар 2007 йилнинг 23 февралида ўрнатилган.
















