Ўзбекистон | 16:00 / 21.10.2024
6833
2 дақиқада ўқилади

Яна тўртта вазирликнинг 160 ходими тадбиркорлик қилаётгани маълум бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Энергетика ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди. Бу қонунчиликка зид ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланган.

Жумладан:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та тадбиркорлик субъектида;
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та тадбиркорлик субъектида;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та тадбиркорлик субъектида;
  • Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга агентлик томонидан тақдимномалар киритилган, «тадбиркор» ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилган. Ҳозирда қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.

Аввалроқ Транспорт, Маданият ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 116 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланганди.

  • «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан, «давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги» белгиланган.
  • «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди