“Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.

Мукофотланганлар рўйхати:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан

  • Мустакимов Отабек Маннабиевич – «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий кон бошқармаси директори

  • Туранов Ғуломжон Мирзахматович – «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг электрда пўлат эритиш бўлинмаси пўлат эритувчиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан

  • Жонгиров Амонжул Абдухошимович – «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг геология бўлими етакчи гидрогеологи

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан

  • Ахмедов Бахтиёр Ағзамович – Жиззах шаҳридаги «Агроквант» қурилиш-монтаж корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти

  • Тохтаходжаев Саттархужа Рахимджанович – Олмазор туманидаги «Golden Ganj» қурилиш корхонаси устаси, Тошкент шаҳри

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

  • Зиёвиддинов Илхомжон Салохиддинович – Наманган туманидаги «Навбаҳор намунаси» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

  • Кенжаев Баходир Ахматович – Боёвут туманидаги «Аҳмадий» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан