Жаҳон | 15:30 / 22.10.2024
4777
2 дақиқада ўқилади

РФ Мудофаа вазирлиги бир кечада минтақалар узра 18 та УУА тутиб олинганини хабар қилди

Ҳужум самолёт типидаги дронлар томонидан амалга оширилган, дея қайд этди идора.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир кечада Россия ҳудудлари устида 18 та дронни йўқ қилди, улардан 11 таси - Ростов областида йўқ қилди. Бу ҳақда 21 октябр, душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ўтган тунда Киев режими томонидан Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги УУА ёрдамида террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниш тўхтатилди», — дейилади идора Telegram-каналида эълон қилинган хабарида.

Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 18 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди: 11 та УУА Ростов области, 4 таси Брянск области, 2 таси Курск областива 1 таси Орел области ҳудудида. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ростов области губернатори Василий Голубевнинг маълум қилишича, тунда минтақада 11 та УУА йўқ қилинган ва бостирилган. «Улардан тўрттаси Новошахтинск районида, яна бири Чалтир районида йўқ қилинган. Мясниковский районида 6 та УУА радиоэлектрон кураш воситалари билан бостирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ», — дейилади Telegram-каналдаги хабарда.

Россия ҳудудларига дрон ҳужумлари 2022 йилда Украинадаги «махсус ҳарбий операция» даврида бошланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид