У 24 октябр куни Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлигида дипломатик протокол бошқармаси бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Ойбек Шахавдинов 2024 йилнинг март ойидан буён қароргоҳи Будапештда жойлашган Венгриядаги биринчи элчи лавозимида ишлаб келаётганди. У Хорватияда ҳам Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди (қароргоҳи Будапештда).












