Ўзбекистон | 13:18 / 19.11.2024
3399
1 дақиқада ўқилади

Ўқувчилар ўртасида киберспорт ва дронлар бўйича танловлар ўтказилади

“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

Янги тизимга кўра:

- “Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
- таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

Шунингдек, таълим ташкилотларида:

  • ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
  • зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;
  • ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид