Ўзбекистон | 11:26 / 06.12.2024
15914
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига янада совуқ ҳаво массалари кириб келади

Келгуси ҳафта бошида ҳарорат кечаси -5...-10, (Тошкентда -6...-8), шимолда -13...-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон бўйича 6-8 декабр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7 декабр куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари асосан -3...+2, кундуз кунлари +2...+7, шимолда кечалари -3...-8, кундуз кунлари -2...+3 даража бўлади.

8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0...-5, шимолда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даражани ташкил этади. 8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жйларга туман тушади.

Пойтахтда: 6-7 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан -1...+1, кундуз кунлари +2...+5 даража бўлади.

8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...-4 даража бўлади.

Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари -5...-10, (Тошкентда -6...-8), шимолда -13...-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди