Европа давлатлари сурияликларга бошпана беришни тўхтатяпти
Берлиннинг аниқлик киритишича, ҳозирча сурияликларни мамлакатдан депортация қилиш ҳақида гап кетмаяпти. Вена, аксинча, «репатриация ва депортация дастурини» тайёрламоқда. Бошқа давлатлар ҳам сурияликларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқишни тўхтатишини эълон қилди.

Фото: AP / Alberto Pezzali
Германия миграция идоралари Сурия фуқаролари учун бошпана сўровларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатди. Бу маълумотни 9 декабр, душанба куни Германия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Соня Кок тасдиқлади. Der Spiegel журнали Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идоранинг (BAMF) қарори ҳақида биринчи бўлиб хабар берди.
Суриядаги чалкаш вазият
«BAMF ҳар бир алоҳида ҳолат қандай эканлигини диққат билан кўриб чиқади. Бу шунингдек, келиб чиққан мамлакатдаги вазиятни баҳолашни ҳам ўз ичига олади», деди Кок. Унинг сўзларига кўра, агар аризачининг мамлакатидаги вазият ноаниқ бўлса, миграция департаменти бошпана бериш тўғрисидаги қарорни кейинга қолдиришга ҳақли. Бу ҳозир Сурияга тегишли, деди Кок. Амалда, унинг баҳосига кўра, сурияликлар аризалари энди «бошқа бошпана сўровчилардан кейин кўрилади».
Der Spiegel нашрининг ёзишича, Суриядаги воқеалар туфайли BAMF Сурия фуқароларининг аризалари бўйича ҳар қандай бошпана қарорларини тўхтатиб қўйган. Идора вакили мамлакатдаги вазиятни чалкаш ва олдиндан айтиб бўлмайдиган деб атади. Шунинг учун бошпана бериш тўғрисидаги ҳар қандай қарор тушунарсиз бўларди, деди расмий.
Австрия депортацияга тайёрланмоқда
Австрия ҳукумати 9 декабр куни сурияликларнинг бошпана сўрови бўйича худди шундай қарор қабул қилган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 7300 га яқин дастлабки мурожаатларни кўриб чиқиш тўхтатилган. Олдиндан тасдиқланган барча аризалар ҳам қайта текширилиши керак. Суриялик оилаларни бирлаштириш дастури ҳам тўхтатилган. «Шу нуқтайи назардан, мен вазирликка Сурияга репатриация ва депортация бўйича тартибли дастур тайёрлаш бўйича кўрсатма бердим», деди Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер.
Кеча кун давомида маълум бўлишича, Европанинг бошқа давлатлари: Буюк Британия, Дания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Швейцария ва Швеция ҳам Суриядан қочқинларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган ёки буни қабул қилишга тайёрланмоқда. Франция ҳам буни истисно этмаяпти.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Мавзуга оид

11:07
АҚШ Сурия билан боғлиқ террорчилик тузилмалари рўйхатини қайта кўриб чиқади

10:10
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади

19:10 / 04.07.2025
ИШИД ва аш-Шаръанинг мақсадлари айро, Суриядаги ўзбеклар-чи?

15:28 / 03.07.2025