Ўзбекистон | 11:11
22315
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 16-18 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15; кундузи 0...-5, 17 декабрда кечаси -8...-13, кундузи -3...+2; 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -8...-13, кундузи 0...-5, 17 декабрда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5; 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи 0...-5; 17 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи -3...+2; 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи 0...-5; 17 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи -3...+2, 18 декабрда кечаси -3...-8 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -3...-8, баъзи жойларда -10, кундузи -3...+2; 17 декабрда кечаси -3...-8, баъзи жойларда -10, кундузи +2...+7, 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-17 декабрда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5; 18 декабрда кечаси +5...+10, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси -15...-20, кундузи -8...-13; 17 декабрда кечаси -12...-17, кундузи -5...-10, 18 декабрда кечаси -2...-7, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Мавзуга оид