Уч кун – ташриф буюриш учун учта сабаб

1. Бўлажак уй эгалари учун махсус имтиёзлар. Харид қилиш учун мислсиз имкониятлар: фақат мазкур уч кун мобайнида хонадонлар учун нархлар пасаяди. Бу ҳақиқатан кам учрайдиган имконият – бундай таклиф ҳали бўлмаган.

2. Экспертлар томонидан консултациялар. Барча саволларингизга жавоб бера оладиган ҳамда сизнинг орзуингиздаги хонадонни танлашга ёрдам бера оладиган ўз касбининг усталари билан жонли мулоқот.

3. Ҳеч қандай тахмин ва гумонларга ўрин йўқ. Хонадонлар, болалар майдончалари, инфратузилманинг ҳаммасини ўз кўзингизбилан кўринг. Янги уйда қандай яшашни ўзингиз жойида билиб олинг.

Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доим ривожланиб бормоқда! Агар сиз Istanbul City’ни бир неча ой олдин кўрган бўлсангиз, бугун у янада гўзаллашди ва такомиллашди: бугунги аҳолини қувонтирадиган ва бўлажак хонадон соҳибларини хурсанд қиладиган инфратузилма бунинг исботидир.

Нима учун айнан Istanbul City?

Мазкур мажмуа қулай манзилда, яъни, Нукус кўчаси ва Кичик халқа автомобил йўли ўртасида жойлашган. Аэропортгача масофа атиги 1 км, вокзалгача 2,5 км. Мактаблар, боғча ва поликлиникага пиёда боришингиз мумкин. Бу ерда ўзингизни хавфсиз ҳис қиласиз: ёпиқ ҳудуд, куну тун ишлайдиган қўриқлаш хизмати, ичкарига кириш учун турникетлар ҳамда видеокузатув тизими. Мажмуа ички инфратузилмага ҳам бой: яшил зоналар, хавфсиз қоплама ўрнатилган болалар майдончалари, дам олиш масканлари, куну тун ишлайдиган қўриқлаш хизмати ҳамда видеокузатув тизими.

Ҳозирда 17 та уй фойдаланишга топширилган бўлиб, лойиҳа ривожланиб келмоқда. Янги турар-жой блоклари барпо этилмоқда.

“Е” блоки (топшириш санаси — 2025-йилнинг биринчи чораги):

• 455 хонадонга эга 20 қаватли бино. Уйларнинг майдонлари - 31 м² дан 150 м²гача.

• Эркин планлаштириш ўзингизнинг эҳтиёжларингиздан келиб чиқиб интерерни яратишга имкон беради.

• Супермаркет, фитнес зали, спа салони, ҳовуз, ресепшнни (меҳмонларни қабул қилиш ҳудуди) ташкиллаштириш ҳамда консерж хизматларини кўрсатиш назарда тутилган.

“Д” блоки (топшириш санаси — 2025-йилнинг тўртинчи чораги):