Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг янги раҳбари гуруҳни тарқатиб юбориш режасини маълум қилди
Шунингдек, Аҳмад аш-Шаръа Сурия бўлиниб кетмаслигини таъкидлади.
Сурияда ҳокимият тепасига келган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи раҳбари Аҳмад аш-Шаръа Миллий конференция давомида гуруҳ тарқатиб юборилишини эълон қилишини айтди. Шу билан бирга, мамлакатда қонуний сайловларни ўтказиш тўрт йилга чўзилиши мумкин, деди у Al-Arabiya телеканали билан суҳбатда.
Аҳмад аш-Шаръа (Абу Муҳаммад ал-Жўланий номи билан машҳур) сайловлардан олдин аҳолини рўйхатга олиш жараёни ўтказилиши кераклигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, янги Конституцияни ишлаб чиқиш уч йилгача давом этади. Шу билан бирга, Суриянинг янги ҳукумати раҳбари мамлакат аҳолиси бир йил ичида ижтимоий соҳада ижобий ўзгаришларни кўришига ваъда берди.
Аш-Шаръа ўтиш даври маъмурияти АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва курдлардан иборат Сурия демократик кучлари (SDF) билан мамлакат шимоли-шарқидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. Натижада SDF миллий қуролли кучлар таркибига қўшилиши керак. У курдлар Сурия тузилмасининг ажралмас қисми эканини тасдиқлаб, бўлиниш бўйича ҳар қандай режаларни рад этди.
«Сурия бўлиниб кетмайди», деб ишонтирди аш-Шаръа.
Шу билан бирга, аш-Шаръа, Башар Асадни ҳокимиятдан ағдарган ва унга асосий мухолифат бўлган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳининг тарқатиб юборилиши Миллий мулоқот конференциясида эълон қилинишини айтди.
ҲТШ бошчилигидаги исломий гуруҳлар ноябр ойи охирида Сурияда ҳужум бошлади. Икки ҳафта ўтгач, улар мамлакат пойтахтига кириб, ҳокимиятни эгаллаб олди. Президент Башар Асад эса Россияга қочди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026