Бундестагда Магдебургдаги ҳужум юзасидан расмийлар сўроқ қилинади
Магдебургдаги ярмаркада содир этилган теракт юзасидан Германия ички ишлар вазири, Германия жиноят полицияси департаменти раҳбари ва бошқа мансабдор шахслар сўроқ қилинади. Бундестаг хавфсизлик идоралари фаолиятидаги камчиликларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Axel Schmidt/REUTERS
Бундестагнинг ички ишлар қўмитаси беш кишининг ўлимига сабаб бўлган Магдебург Рождество бозорига уюштирилган ҳужумга расмийларнинг қандай камчиликлари сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида бир қатор немис хавфсизлик ва разведка ходимларини сўроққа тутади. Қўмита йиғилишига, хусусан, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер, Жиноят ишлари бўйича федерал идора (BKA) раҳбари Холгер Мюнх, Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси раҳбари ўринбосари Зинан Зелен ва Магдебург обер-бургомистри Симоне Боррис таклиф этилган.
Депутатлар эътибори нафақат ярмаркада хавфсизликни таъминлаш, балки ҳуқуқ-тартибот идораларининг жиноятчи ҳақида билганини инобатга олган ҳолда, фожианинг олдини олиш борасидаги ишларда ҳам йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларга қаратилади. Хусусан, турли давлат идоралари ўртасида ахборот алмашинуви ҳақида сўз юритилади.
Ички ишлар қўмитаси йиғилиши олдидан федерал разведка хизматлари фаолиятини назорат қилиш учун масъул бўлган парламент назорати комиссияси ҳам йиғилиш ўтказади. Унинг мажлислари Бундестаг биноларидан биридаги махсус хонада яширинча ўтказилади.
Айни вақтда Германия федерал органлари Магдебургдаги теракт бўйича тергов натижалари олинмагунча ҳеч қандай қарор қабул қилишни режалаштирмаяпти, деди 30 декабр куни ҳукумат матбуот котиби Кристиане Хоффман.
ГФРда Магдебург бўйича қўшимча суриштирувлар ўтказилади
Магдебургдаги рождество бозорига уюштирилган ҳужумдан сўнг Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер ҳужумчи ҳақида аввалроқ қайси идоралар огоҳлантириш олганини аниқлаш учун қўшимча текширувлар ўтказилишини эълон қилди. «Федерал жиноий идора Саксония-Анҳалт ери расмийлари томонидан олиб борилаётган тергов билан ҳамкорлик қилмоқда», деди у 22 декабр куни чоп этилган ҳафталик Bild am Sonntag газетасига берган интервюсида.
«Тергов органлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқлайдилар, улар аввалроқ қандай сигналлар олинганини ва уларга қандай муносабатда бўлганини диққат билан ўрганадилар», деди Фезер.
Der Spiegel нашрига кўра, гумонланувчи Талеб А. бир неча бор ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига тушган ва расмийлар билан муаммоларга дуч келган. 2013 йил сентябр ойида Росток суди уни «жиноят билан таҳдид қилиш орқали жамоат тартибини бузганлик» учун 90 кунга ҳар кунлик 10 евро миқдорида жаримага тортди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:30 / 01.02.2025
Германия Бундестагига сайловда 29 партия иштирок этиши мумкин бўлади

12:51 / 01.02.2025
Германия Бундестаги миграцияни чекловчи қонун лойиҳасини рад этди

11:10 / 01.02.2025
Бундестаг Киевга ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди

15:18 / 30.01.2025