Унга кўра, Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини фаол қўллаб-қувватламоқда. Иккала томон ҳам ҳозирги геосиёсий шароитда алоҳида аҳамиятга эга бўлган Транс-Каспий транспорт йўлагининг салоҳиятини қандай амалга оширишни ўрганмоқда. 2024 йил апрел ойида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
"Ишонаманки, 2025 йил икки томонлама ҳамкорликда ижобий воқеаларга бой бўлади ҳамда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни миқдорий ва сифат жиҳатидан янада юксалишига хизмат қилади", деди Алберто Туркстра.
Ушбу йилда муҳим тадбирлар, жумладан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоланиши, Европа комиссияси ва Европа кенгаши президентлари иштирокида ЕИ-Марказий Осиё етакчиларининг биринчи саммити, шунингдек, иқлим бўйича Самарқанд саммити бўлиб ўтади.












