Ню Йоркдан Тошкентга учаётган рейс маст йўловчи сабаб Қозонга қўнди
Парвоз вақтида спиртли ичимлик ичган 26 ёшли йўловчи бошқаларга халақит бериб, жанжал кўтарган. Шундан сўнг у боғлаб қўйилган ва Boeing 787 самолёти Татаристонга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Фото: Shot/Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Ню Йоркдан Тошкентга учаётган рейси маст йўловчи сабаб Қозонга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Telegramʼдаги Shot канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 ёшли Суҳроб У. парвоз вақтида спиртли ичимлик ичиб, жанжал кўтаришни бошлаган ва бу бошқа йўловчиларга ёқмаган, огоҳлантиришларга қарамай у тинчланмаган. Шундан сўнг йўловчи боғлаб қўйилган, Boeing 787 ҳаво кемаси эса бугун, 13 январ куни соат 06:10 да Қозонга фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Эркак рейсдан олиб қолинган ва полиция бўлинмасига олиб борилиб, баённома расмийлаштирилган. Борт бир неча соатдан кейин Тошкентга муваффақиятли қўнишни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ню Йорк — Тошкент рейсида учган йўловчилардан бирининг бортда маст ҳолатда жанжал кўтаргани ҳамда хавфсизлик талабларини бузгани сабаб самолёт Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига қўнишга мажбур бўлганди. Фавқулодда ҳолат сабаб йўналиши ўзгарган Uzbekistan Airways АЖ 22 минг 244 доллар зарар кўрган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:04
-
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди
Ўзбекистон | 13:02
-
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди
Жамият | 12:47
Мавзуга оид

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

16:44 / 09.04.2025
Uzbekistan Airways янги самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади

18:06 / 07.04.2025