Шавкат Мирзиёев AMEA Power, М42 ва IFFCO компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида AMEA Power компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новайс, М42 компанияси раҳбари Ҳасан Жасим ал-Новайс ва IFFCO Group компанияси раҳбари Шероз Алланни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
AMEA Power - қайта тикланувчи энергия соҳасида тез суръатда ривожланаётган компания. 20 мамлакатда умумий қуввати 6 гигаваттдан ортиқ бўлган лойиҳалар портфелига эга. М42 инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. IFFCO Group озиқ-овқат соҳасида 100 дан ортиқ брендларни бошқаради.
Энергетика, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда БАА компаниялари билан инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
AMEA Power компанияси билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Шамол электр станциялари, энергия сақлаш тизимларини қуриш, нефт-кимё соҳасида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, М42 компанияси билан геномика соҳасида, IFFCO Group билан эса озиқ-овқат саноати ва маиший кимё учун ингредиентлар ишлаб чиқаришда ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди
Ўзбекистон | 16:16
-
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзолик йўлидаги “ҳал этилмаган масалалар”ни муҳокама қилди
Иқтисодиёт | 16:14
-
Бундесвер ўзининг биринчи ҳудудий мудофаа бўлинмасини ташкил қилди
Жаҳон | 15:32
-
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади
Жаҳон | 15:27
Мавзуга оид

18:12 / 14.03.2025
Шавкат Мирзиёев Вячеслав Володинни қабул қилди

11:51 / 14.03.2025
Президентга энг олий мукофот – Францияга давлат ташрифи қандай ўтди?

17:56 / 13.03.2025
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

17:53 / 13.03.2025