Йил давомида соҳалар кесимида ўсиш қуйидагича бўлган:

  • маиший хизматлар — 104,3 фоиз (+976 минг нафар, 2025 йил 1 январь ҳолатига 1 млн 912 минг нафар);
  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 94,6 фоиз (+203,1 минг нафар, 417,8 минг нафар);
  • ахборот-коммуникация — 87 фоиз (+55,7 минг нафар, 119,7 минг нафар);
  • ижтимоий йўналишдаги хизматлар — 55,9 фоиз (+178,2 минг нафар, 496,9 минг нафар);
  • қишлоқ хўжалиги хизматлари — 53,6 фоиз (+386 минг нафар, 1 млн 106,5 минг нафар);
  • саноат хизматлари — 49,6 фоиз (+138,9 минг нафар, 418,9 минг нафар).

Ўзини ўзи банд қилганларнинг 58 фоизи эркаклар, 42 фоизи эса аёллар ҳисобланади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ўзини ўзи банд қилган шахслар Самарқанд вилоятида (508,1 минг нафар) рўйхатдан ўтган.