КХДР чет эллик туристлар учун ўз чегараларини очди
Шимолий Корея Россия ва Хитой чегарасида жойлашган Расон эркин иқтисодий зонасига чет элликларнинг ташриф буюришига рухсат берди. Фақат АҚШ ва Жанубий Корея фуқаролари мамлакатга киритилмайди.

Фото: AFP
Шимолий Корея чет эллик туристлар учун мамлакат шимоли-шарқида Расон махсус иқтисодий зонасини очди. Бу ҳақда Хитойнинг Young Pioneer Tours туроператори хабар берди.
Туроператор сайтида айтилишича, бугундан бошлаб эркин иқтисодий зона чет элликлар ташриф буюриши учун расман очилган. Турагентлик КХДРдаги шерикларининг сўзларига таянмоқда.
Туроператор маълумотига кўра, Расон шаҳри АҚШ ва Жанубий Корея фуқароларидан бошқа дунёнинг барча нуқталаридан бўлган туристларга чегараларини очади. «Хитойлик меҳмонлар зонага биринчи бўлиб ташриф буюриши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
16 январ куни Хитой ва Испаниянинг учта туроператори хорижлик туристлар энди Шимолий Корея Россия ва Хитой чегарасидаги Расон эркин иқтисодий зонасига ташриф буюришлари мумкинлиги тўғрисида хабарнома олганини билдирган.
Агентлик таянган туроператорлардан бири Испанияда жойлашган, қолган иккитаси эса, жумладан, Young Pioneer Tours Хитойга тегишли.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги жамоат жойларида кинология пунктлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:33
-
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
Жаҳон | 10:19
-
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда
Жаҳон | 09:55
-
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 09:40
Мавзуга оид

21:48 / 16.04.2025
КХДР Украинадаги уруш ортидан 20 млрд долларга яқин даромад кўрди — Жанубий Корея

21:51 / 15.04.2025
Reuters: Россия фронтда фойдаланаётган ўқ-дориларнинг ярмини КХДР етказиб бермоқда

00:15 / 15.04.2025
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди

18:28 / 08.04.2025