Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга жами 7 749 308 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга кўп.

Ўзбекистонга энг кўп турист Қирғиздан ташриф буюрган — етти ойда уларнинг сони 2 177 108 нафарни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон — 1 855 562 нафар ва Тожикистон — 1 728 978 нафар кўрсаткич билан қайд этилган.

Шунингдек, Россиядан 710 824 нафар, Афғонистондан 281 200 нафар, Хитойдан 269 735 нафар турист Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Туркманистондан келганлар сони 192 830 нафарни, Туркиядан — 111 908 нафарни ташкил этган. Топ-10 рўйхатдан Ҳиндистон 32 462 нафар ва Корея 26 512 нафар турист билан ҳам ўрин олган.

Шу тариқа, Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган хорижликларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.