Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия бош вазири Миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси офисининг стратегик масалалар бўйича директори Мартон Шёберл, халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Дюла Сомоджи ва стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Вагнер билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида асосий эътибор хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди.
Томонлар миллий ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича қўшма ишларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.












