Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:40 / 18.01.2025
4366
1 дақиқада ўқилади
Салкам 50 минг нафар ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида Туркияга борган
Туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этиши тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январ-декабр ойларида 229,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,5 минг нафарга ёки 22,1 фоизга ошган.
2024 йилда Туркияга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- сайёҳлик – 174 102 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 46 656 нафар;
- даволаниш – 4 116 нафар;
- ўқиш – 2 711 нафар;
- хизмат юзасидан – 1 671 нафар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш