Ташриф доирасида Қосим Али Ошофте Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бобоев билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Бекобод шаҳрида фармацевтика фаолиятини ривожлантириш орқали дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида Эрон томони билан аниқ лойиҳалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари ва шартлари устидан иш олиб бориш мақсадида ҳамкорликка эришилди ва кейинги қадамлар белгиланди.












