Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия ходимларига ҳам фуқароларга ўзини таништириш мажбурияти юклатилади
Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтган қонун лойиҳасига асосан, Миллий гвардия ходими фуқаролар билан мулоқотга киришганда ўзини таништириши, фуқарога унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши шарт бўлади.
Фуқаролар билан мулоқотда ўзини таништириш талаби Миллий гвардия ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида ҳамда ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда ўзини таништириши ҳамда фуқарога унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши шарт, дейилади қонунга қўшилаётган янги нормада.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2017 йил 4 август куни ташкил этилган. 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган Миллий гвардия тўғрисидаги қонун 2021 йил 20 майдан кучга кирган.
Мавзуга оид
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
15:23 / 28.01.2026
Миллий гвардия қўмондони ўзгарди
12:50 / 29.11.2025
Маҳаллалар, туристик масканлар ва мактабларда қўриқлаш кучайтирилади
08:20 / 28.11.2025