Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди.
Мулоқот давомида жорий йилнинг апрел ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
"Жаноб Клаар аёлларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди", дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Тойво Клаар Ўзбекистон ўзининг бой тарихини асраб-авайлашини эътироф этиб, бу доимо ғурур ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.











