Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Toshkent City ҳудудидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 23 январ куни соат 19:49 да Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчаси, Toshkent City ҳудудида жойлашган 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 19:53 да етиб бориб, ёнғин соат 20:03 да қуршаб олинган ва соат 20:05 ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрда Tashkent City ҳудудидаги 6-лотда қурилаётган уйлардан бирининг ертўласида ёнғин чиққанди. Кейинроқ ФВВ ёнғин қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли омбордаги тез ёнувчи изоляция материалларидан чиққанини маълум қилган эди.