Ўзбекистонда туғилиш ва оила қуриш камайди, ўлимлар сони эса ошди
2024 йилда туғилган чақалоқлар сони 2023 йилдагидан 35,6 минг нафарга кам бўлди. Никоҳланишлар сони 271,8 минггача қисқарган, бу – охирги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич. Эркакларнинг ўртача никоҳ ёши 27,1 ёшни, аёлларники 22,3 ёшни ташкил қилган.
![](https://storage.kun.uz/source/11/Klc9r6Vb2bxuz1Sk-vbtBcxnAPvJ_wL5.jpg)
2025 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 млн 543 минг нафарга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Умумий аҳолининг 50,4 фоизини эркаклар, 49,6 фоизини эса аёллар ташкил қилган.
Жорий йил 1 январ ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 83,6 киши тўғри келган. Ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (6 минг 948,1 киши), Андижон (804,9 киши) ва Фарғона вилоятида (613,1 киши), энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти (9,9 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасида (12,2 киши) қайд этилган.
Ўтган йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар туғилиш қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 962 минг кишини ташкил этган. Ҳисобот даврида туғилишлар сони 3,7 фоизга қисқарган.
Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,9 промилледан 28,9 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст ҳудуд Қорақалпоғистон, туғилиш коэфффициенти 22,1 промилледан 20,7 промиллегача секинлашган.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари ҳам ўтган йилга нисбатан кўпайган. 2024 йилда вафот этганлар сони 174,4 минг кишини ташкил этди. Таққослаш учун, 2023 йилда 172,8 минг киши оламдан ўтган.
Маълум бўлишича, вафот этганларнинг ўлимига асосан қон айланиш тизими касалликлари (57,6 фоиз), ўсимталар (9,4 фоиз), нафас олиш органлари касалликлари (6,3 фоиз), бахтсиз ҳодисалар (5,8 фоиз), овқат ҳазм қилиш органлари (4,1 фоиз) касалликлари сабаб бўлган.
Ҳисобот даврида 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу сўнгги 10 йилликдаги энг паст кўрсаткич. Шу давр ичида никоҳдан ўтган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 да, эркакларники эса 27,1 да бўлган.
Ўтган йилда ажримлар сони 45,1 мингтани ташкил этган. Бу 2023 йилга нисбатан 4,1 мингтага кам бўлса-да, 2020 йилга нисбатан 16,9 мингтага ёки 59,9 фоизга кўп.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Ўзбекистон | 18:19 / 13.02.2025
Bloomberg Россия — Украина уруши тугашининг эҳтимолий учта сценарийсини тузди
Жаҳон | 16:41 / 13.02.2025
Трамп ва Маск демонтажи: USAID ўрнини Хитой эгалламоқда
Жаҳон | 16:35 / 13.02.2025
Каъба атрофида расмга тушиш тақиқландими?
Жамият | 14:35 / 13.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда март ва августдан иш ҳақи, пенсия ҳамда нафақалар оширилиши рад этилди
Иқтисодиёт | 00:23
-
Bloomberg: Трамп маъмурияти Пасхагача Украинада ўт очишни тўхтатишга эришмоқчи
Жаҳон | 00:16
-
Илон Маск «энг ақлли сунъий интеллект»ни тақдим этишга ваъда берди
Фан-техника | 00:00
-
Эрон Ливаннинг илтимоси сабаб Байрутга барча авиарейсларини тўхтатди
Жаҳон | 23:07 / 16.02.2025
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/DRinJTaMrx_Qn9FPdTkPE2ZB-zYGDkWW_medium.jpg)
18:59 / 16.02.2025
Қизларнинг кам туғилиши ва абортлар масаласи — Kun.uz подкастида
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/eF1NQKWwzwQAcVO67K_P8JQlLG89OVy7_medium.jpg)
12:05 / 16.02.2025
Ўзбекистонда иқтисодий қутбланиш кенгайиб боряпти. Нега?
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/J3ZfP3IRVayGsWRiqxMgE5HeJzgAeVKr_medium.jpg)
13:01 / 12.02.2025
Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/l-RJbsmBoRGN1AmrWnhrEQBQ_-Aei80T_medium.jpg)
09:50 / 12.02.2025