Меҳнат бозоридаги рақобат йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Орзулари баланд битирувчилар халқаро тажрибанинг етишмаслиги ўз истиқболларини торайтириб юборишини сезмоқдалар. Иш тажрибасига эга мутахассислар жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи магистрлик даражасининг йўқлиги туфайли карьера пиллапоясидан илгарилашда қийинчиликларга дуч келмоқдалар.

Шу билан бир вақтда, чет элда карьера қилиш имкониятларини очувчи глобаллашув жараёни ҳам жўшқин кечмоқда. Бундай шароитда Америка ОТМ дипломининг мавжудлиги салмоқли рақобат афзаллиги бўла олади.

American University of Technology (AUT) магистратурасига кириб, бундай дипломга эга бўлиш мумкин. Бу йил таълим муассасаси АҚШдаги обрўли Arizona State University (ASU) билан биргаликда иккита йўналиш бўйича магистрлик дастурларини очади:

● Master of Global Management;

● Master of Science in Software Engineering.

Магистратурада ўқиш давомийлиги 1,5 йил (3 семестр)ни ташкил қилади.

Arizona State University (АҚШ) билан шериклик қандай йўлга қўйилган?

Arizona State University (ASU) — сайёрамиздаги энг яхши ўқув муассасаларидан бири. Center for World University Rankings (2024) талқинига кўра, ASU жаҳоннинг 1% энг яхши университетлари сирасига киради.

ОТМлар ўртасидаги ҳамкорлик бир нечта йўналишга эга:

1. Тошкентлик талабалар учун ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш.

Иккала ОТМ ҳам битирувчиларнинг билимлари ва кўникмалари глобал меҳнат бозорида долзарб ва талабгир бўлишидан манфаатдордир.

2. 1+1 дастури бўйича ўқитиш.

Тошкентдаги бир семестрдан кейин магистрант таълимни АҚШда, Arizona State University’да давом эттириши мумкин.

3. Иккита— American University of Technology’дан маҳаллий ва Arizona State University’дан Америка дипломини тақдим этиш.

Дипломнинг Ўзбекистондагина эмас, балки ундан ташқарида ҳам тан олиниши битирувчилар олдида ҳайратланарли карьера истиқболларини очади.

4. ASU -Cинтана алянси доирасида мамлакатлараро ҳамкорлик.