Иқтисодиёт | 17:05 / 30.01.2025
2311
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мева ва сабзавотларининг Сибирга импорти ҳажми оширилади

Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Сибирдаги энг йирик улгуржи савдо тармоқларидан бири "Хилокский" савдо маркази директори Дмитрий Зяблов билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Суҳбат чоғида асосий эътибор мазкур савдо мажмуасида меҳнат қилаётган юртдошлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мамлакатимиздан турли мева-сабзавотларни Новосибирск бозорларига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Россия томони бугунги кунда Новосибирск бозорида Ўзбекистон мева-сабзавотларининг улуши 80-82 фоизни ташкил этишини, бу Новосибирск шаҳри ва вилоятининг барча ҳамкор давлатлари орасида юқори кўрсаткич эканлигини билдирди. "Ўзбекистон мева-сабзавотларининг юқори сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, ҳозирда марказда савдо тўғридан тўғри Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар олиб келинаётган юк машиналарида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни янада кенгайтиришга тайёрмиз", деди Дмитрий Зяблов.

Мазкур савдо мажмуасида ишлаётган юртдошлар билан кечган суҳбат чоғида уларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун барча зарур ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши шартлиги қайд этилди.

Мавзуга оид