Швецияда Салван Момика отиб кетилди. Ушбу ироқлик бир неча бор омма олдида Қуръонни ёққанди
Унинг боши учун икки миллион доллар миқдоридаги мукофот ва икки килограмм олтиндан тайёрланган Қуръон ваъда қилинганди. У TikTok’да жонли эфир ўтказаётган пайтда отиб ташланган.

Fredrik Sandberg / TT / EPA / Scanpix / LETA
Ироқлик қочқин ва ислом дини танқидчиси, 38 ёшли Салван Момика Швециядаги уйида отиб кетилди. Бу ҳақда 30 январ куни SVT ва Expressen нашрлари хабар берди.
Унинг ўқотар қурол излари қолган жасади Стокҳолм яқинидаги Сёдертеле шаҳрининг Ховшё туманидаги квартирасидан топилган. ОАВ маълумотига кўра, полиция ва тез ёрдам кўп квартирали уйга 29 январ куни кечқурун чақирилган. Тун давомида полиция ушбу ҳудудда йирик амалиёт ўтказган. ОАВ маълумотига кўра, қотилликка алоқадорликда гумонланган беш киши қўлга олинган.
Қотилликдан бироз олдинроқ Момика TikTok’да жонли эфир ўтказаётганди ва суиқасднинг айрим эпизодлари видеога тушиб қолган бўлиши мумкин, деб ёзади Expressen.
Полиция қурбоннинг шахсини очиқламаган. Бу Салван Момика экани ҳақида унинг ҳамкори Салван Нажим хабар берган. Рўй берган қотилликдан кейин Нажим X ижтимоий тармоғида шундай хабар қолдирган: «Кейингиси менман».
Салван Момика Қуръон ёқиш акцияларидаги иштироки билан танилганди. У ва унинг шериги Салван Нажим 2023 йилда тўрт марта Қуръон нусхаларини ёқиш акцияларини ўтказганидан кейин, ирқий нафрат қўзғатишда айбланганди. 30 январ куни унга Қуръон ёқиш орқали одамлар орасига низо солиш иши бўйича ҳукм ўқилиши керак эди. Стокҳолм округ суди «айбланувчилардан бири ўлгани» учун ҳукм чиқаришни кейинга қолдирди, деб ёзади SVT.
Салван Момиканинг ҳаракатлари туфайли мусулмон давлатларда оммавий норозилик акциялари ўтказилганди. Expressen маълумотига кўра, Ироқнинг Ал-Куфа шаҳрида уни ўлдирганлик учун икки миллион доллар мукофот ва икки килограмм олтиндан тайёрланган Қуръон нусхаси совға қилиш ваъда қилинганди. Ироқ ҳукумати уни экстрадиция қилишни талаб қилган.
Салван Момика Швецияга 2018 йилда борган. 2023 йил кузида унинг мамлакатда вақтинча яшаш рухсатномаси бекор қилинган, у Норвегияда бошпана олишга ҳаракат қилган, аммо кўп ўтмай Швецияга қайтган ва 2024 йилда унга янги яшаш рухсатномаси берилганди. Миграция комиссияси у Ироққа қайтган тақдирда қийноқларга дучор бўлиши мумкин деб топган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

22:40 / 17.04.2025
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди

14:55 / 16.04.2025
Швеция кабеллар қасддан узилгани бўйича ҳеч қандай далил топмади

02:18 / 04.04.2025
Швеция ядровий урушга тайёрланмоқда: мамлакатда 64 мингта бункер модернизация қилинади

23:40 / 31.03.2025