Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Do‘mbirobod city турар жой мажмуасининг сотув офисида ёнғин содир бўлгани айтилган хабарлар тарқалди.

Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 феврал куни соат 02:18 да Тирсакобод маҳалласида қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.