Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипак Йўли Банки Ўзбекистонда хусусий секторини мустаҳкамлаш учун 100 миллион долларлик битим имзолади
ФМО ва Ипак Йўли Банки Ўзбекистонда хусусий секторини мустаҳкамлаш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий битимни имзолади.
Жорий йилнинг 10 феврал куни Ипак Йўли Банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида Голландия тадбиркорликни ривожлантириш банки – ФМО дан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак жалб қилиш учун битим имзолади.
Ушбу битим банкка кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини фаол молиялаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатда ёшлар ва аёл тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун маблағ ажратиш имконини беради. Ҳамкорлик дастури доирасида маблағлар мулти-валюта шаклида тақдим этилиб, қарзни АҚШ доллари ёки миллий валютада олиш мумкин бўлади.
"Биз 2013 йилдан бери ФМО мижози бўлган Ипак Йўли Банки учун ушбу янги узоқ муддатли инвестициявий ҳамкорлик билан фахрланамиз. Банк барқарор молиялаштириш ва молиявий инклюзияга йўналтирилган стратегик ҳамкор сифатида ривожланди. Маблағ экологик лойиҳалар, ёш ва аёл тадбиркорларни молиялаштириш учун ишлатилиши ФМОнинг тенгсизликни камайтириш ва иқлимни ҳимоя қилиш мақсадларига мос келади. Ипак Йўли Банки жамоасига ажойиб ҳамкорлик учун раҳмат", – деди ФМО инвестициялар бўлими ҳамраҳбари Хейб-Ян де Руйтер.
"Ушбу келишув банкларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, яшил лойиҳалар ва тенгсизликни камайтиришга қаратилган ташаббусларни, шу жумладан микробизнес, ёшлар ва аёллар бошчилигидаги кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлайди. Бу ресурслар янги иш ўринлари яратишга, айниқса ёшлар ва аёллар раҳбарлигидаги бизнесларга ёрдам беради", – деди Ипак Йўли Банки бошқаруви раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.
ФМО ҳақида
ФМО – Голландия тадбиркорликни ривожлантириш банки. Ижтимоий таъсирга йўналтирилган етакчи инвестор сифатида ФМО ривожланаётган мамлакатларда хусусий секторнинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлайди. Кучли хусусий сектор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга ёрдам беради деб ҳисоблаган ФМО 50 йилдан ортиқ тажрибага эга. Банк агробизнес, озиқ-овқат ва сув, энергия ва молиявий институтлар каби соҳаларга эътибор қаратади. 85 дан ортиқ мамлакатда 13 миллиард еврога яқин портфели билан ФМО дунёдаги энг йирик икки томонлама хусусий сектор банкларидан биридир. Қўшимча маълумотни www.fmo.nl орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида