Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шаҳар бўйлаб кезиб юрган қорақулоқ ушланди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида номаълум ҳайвон кўчада юргани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Фото: Видеодан кадр
Ишонч телефонлари орқали қилинган мурожаат асосида Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яккасарой тумани инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда нотаниш ҳайвон Қизил китобга киритилган 1 дона қорақулоқ экани аниқланган.
Ҳолат бўйича Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу ҳайвонни тутиш ишлари амалга оширилиб, ҳайвонот боғига топширилди.
Қорақулоқ Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ҳамда Покистон ва Ҳиндистон шимоли-ғарбий қисмидаги қурғоқчил ҳудудларда яшайди. У мустаҳкам тузилиши, узун оёқлари, кичкина юзи, узун қулоқлари ва узун тишлари билан ажралиб туради. Унинг юнги баъзан қизғиш ёки сарғиш бўлади, қорин бўшлиғида кичик қизғиш доғлари бор.
Мавзуга оид
09:18 / 04.02.2026
“Юзимни бузиб қўйишди” – Тошкентда сохта косметологлар жиноий жазога тортилди
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
18:38 / 31.01.2026
Яшнободдаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
17:07 / 31.01.2026