Хитойлик ҳакерлар Белгия махсус хизматлари маълумотларини қўлга киритган — ОАВ
Ҳакерлар Американинг Barracuda компаниясининг дастурий таъминотидаги заифликдан фойдалангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш бўйича ариза берилган.

Фото: Getty Images
Хитойлик ҳакерлар 2021-2023 йиллар давомида Белгия Давлат хавфсизлик хизматининг (VSSE) маълумотларини ўғирлаб келгани маълум бўлди, деб ёзмоқда Se Coir нашри.
Белгия Давлат хавфсизлик хизматининг ички тергови маълумотларига кўра, идорага келиб тушган ҳар ўнта электрон мактубнинг биттаси Хитойга боғлиқ ҳакерлар томонидан қўлга киритилган.
Таъкидланишича, ҳакерлар Американинг Barracuda компаниясининг дастурий таъминотидаги заифликдан фойдаланган.
Нашр манбаларига кўра, бу VSSE дуч келган «хавфсизлик соҳасидаги энг жиддий можаро» ҳисобланади. Хитойлик ҳакерлар томонидан қўлга киритилган маълумотларда идора ходимларининг қарийб ярмининг маълумотлари, жумладан, шахсни тасдиқловчи маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ички тергов ҳужум айнан кимларга қаратилганини аниқлай олмаган.
VSSE раҳбарияти жиноят иши қўзғатиш бўйича ариза берган ва қатор чораларни кўрган, жумладан, киберҳужумлар даврида шахсий маълумотларини топширган ходимларни ўз ҳужжатларини янгилашга чақирган.
Аввалроқ россиялик ҳакерлар бутун дунё бўйлаб вазирлар ва амалдорлар, шунингдек, Украинага ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи таҳлил марказлари ҳамда ташкилотлар ходимларининг WhatsAppʼдаги аккаунтларига киришга урингани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 17:01
-
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 16:42
-
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
Ўзбекистон | 16:22
Мавзуга оид

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

23:49 / 29.04.2025
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади

19:23 / 14.04.2025
Етти йилдан бери қидирувда бўлган ҳиндистонлик миллиардер Белгияда ҳибсга олинди

14:15 / 09.04.2025