Сурияда ҳукумат кучлари ва Асад тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар авж олди
Латақия вилоятида комендантлик соати жорий этилган, минтақага Дамашқдан қўшимча кучлар юборилган. Алавийлар яшовчи ҳудудлардан кўчаларда тинч аҳоли вакиллари бўлган ўнлаб кишиларнинг жасадлари ётгани акс этган кадрлар келмоқда.

Фото: Anadolu
Суриянинг Россия авиабазаси жойлашган Латақия вилоятида хавфсизлик кучлари ва ағдарилган президент Башар Асад тарафдорлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази (SOHR) маълумотларига кўра, жангларда камида 70 киши ҳалок бўлган. Ташкилот маълумотида қайд этилишича, бу декабр ойида Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан бери энг қонли тўқнашувлардир.
SOHR маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида хавфсизлик хизмати ходимлари, Асадга содиқ жангчилар, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари бор.
«Соҳил ҳудудида мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ағдарилган режим армияси жангарилари ўртасидаги қонли тўқнашувларда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди ва асирга олинди», — дейилади SOHR хабарида.
Суриядаги Step ахборот агентлиги келтирган бошқа маълумотларга кўра, ҳукумат қўшинлари «режимнинг 70 га яқин собиқ жангариси»ни ўлдирган, 25 дан ортиғи эса асирга олинган.
Ижтимоий тармоқларда кўчаларда тинч аҳоли вакиллари бўлган ўнлаб кишиларнинг жасадлари ётгани акс этган кадрлар тарқалмоқда.
Пайшанба куни Суриянинг Sana агентлиги хабар беришича, ағдарилган президент тарафдорлари Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Жебла шаҳри ҳудудидаги блокпостлардан бирига ҳужум қилган.
Бу жой яқинида Россиянинг «Хмеймим» авиабазаси жойлашган. Ундан унча узоқ бўлмаган Тартусда, шунингдек, бошқа ҳудудларда, жумладан, Ҳомс ва Ҳалабда тўқнашувлар юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Латақия вилоятида комендантлик соати жорий этилди, минтақага Дамашқдан қўшимча кучлар юборилган.

Сурия давлат нашрлари аввалроқ ўтиш даври ҳукумати мудофаа вазирлиги вакили Ҳасан Ғанининг Асад тарафдорларига мурожаатини тарқатган эди.
«Минглаб одамлар қуролларини ташлаб, ўз оилаларига қайтишга қарор қилишди, баъзилари қотиллар ва жиноятчиларни ҳимоя қилиб, қочишда ва ўлишда давом этмоқда. Танлов аниқ: қуролни ташлаш ёки муқаррар тақдирни қарши олиш», — деди у.
Латақиядаги хавфсизлик хизмати вакили Мустафо Кнейфати «яхши режалаштирилган ва қасддан уюштирилган ҳужум» давомида бир неча гуруҳ уларнинг позицияларига ҳужум қилгани, натижада «кўплаб ҳарбий хизматчилар» ҳалок бўлгани ва яраланганини айтди, аммо қурбонлар сонига аниқлик киритилмади.
«Биз минтақада барқарорликни тиклаймиз ва одамларимизнинг мол-мулкини ҳимоя қиламиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради AFP.
Латақия областида ҳокимиятдан ағдарилган президент Башар Асад мансуб бўлган алавийларнинг катта жамоаси яшайди.
Алавийларнинг вакиллари мамлакатда ҳокимият алмашганидан бери, айниқса, қишлоқ жойларда таъқибга учраётганидан шикоят қилишган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:59 / 14.03.2025
Суриянинг янги президенти 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади

14:23 / 13.03.2025
SOHR: Минглаб алавийлар зўравонликлар туфайли Хмеймим базасига қочиб кирди

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025