Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади
Келишув Сурия шимоли-шарқидаги курд мухторияти маъмуриятининг фуқаролик ва ҳарбий институтларини Суриянинг янги ҳукуматига бирлаштиришни кўзда тутади.
Суриянинг янги ҳукумати 10 март, душанба куни Сурия демократик кучлари (SDF) билан курд мухторияти маъмуриятининг фуқаролик ва ҳарбий институтларини Сурия ҳукуматига бирлаштириш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Шартнома Сурия шимоли-шарқидаги аниқ ҳудудларни, жумладан, чегара постлари, аэропорт ва нефт-газ конларини белгилайди. Келишув 2025 йил охиригача амалга оширилиши керак, деб хабар беради AFP.
2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг, Аҳмад ал-Шаръа бошчилигидаги Суриянинг янги ҳукумати Сурияда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларни тарқатиб юборишга ва бутун мамлакат ҳудуди устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Сурия ғарбида Асад тарафдорларига қарши кураш
SDF билан келишувнинг имзоланиши Суриянинг ғарбий қисмидаги, асосан алавийлар истиқомат қиладиган қирғоқ минтақасида, Сурия диктатори Асад мансуб бўлган жамоатларда жанглар ва оммавий судсиз қотилликлар юз бераётган пайтда содир бўлди.
Ҳуқуқ фаолларига кўра, Суриянинг қирғоқ бўйидаги Латакия ва Тартус вилоятлари шаҳарлари, қишлоқлари ва тоғларида «хавфсизликни тиклаш» бўйича тўрт кун давомида «Асад жангарилари ва уларни қўллаб-қувватлаётганларга қарши» операция давомида 1500 га яқин одам ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти тинч аҳолидир.
Сурия президенти вазифасини бажарувчи Аҳмад ал-Шаръа операция якунланишини изоҳлар экан, Асад тарафдорлари гуруҳларини ҳарбий ҳаракатлар ташаббускорлари деб атаган ва тинч аҳолига қарши репрессияларда айбдорларни жазолашга ваъда берган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026