Жамият | 08:53 / 19.03.2025
3999
1 дақиқада ўқилади

Айдар-Арнасой кўлларида ўтказилган рейдларда 423 млн сўм жарималар белгиланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2025 йилнинг январ-феврал ойларида 125 та назорат чора-тадбирлари амалга оширилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Рейдлар давомида 94 та қоидабузарлик қайд этилган. Жами жарималар миқдори 423 миллион сўмни, табиатга етказилган зарар эса 28 миллион 136 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, 26—28 феврал кунлари Айдар-Арнасой кўллари ҳудудида сувда қолиб кетган ноқонуний балиқ овлаш тўрларини бартараф этиш бўйича рейд ўтказилди. Натижада Навоий вилоятидаги Айдаркўлдан ҳар бири 100 метр узунликдаги 100 дона, Тузкон кўлидан ҳар бири 100 метр узунликдаги 70-80 дона, Арнасой кўлидан эса ҳар бири 100 метр узунликдаги 50-60 дона тўр олиб ташланди.

Аввалроқ Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳудудида ўтказилган рейд давомида ҳайвонлар дунёсига 487 миллион сўм миқдорида зарар етказилган ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти