Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
“Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Самарқанд саммити арафасида” мавзусида ташкил этилган тадбирда ҳар икки томондан етакчи экспертлар, дипломатлар ва олимлар қатнашди.

Фото: Дунё
Венгрия пойтахти Будапештда “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Самарқанд саммити арафасида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази ҳамда Будапешт шаҳридаги Корвинест университети тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилган. Унда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи экспертлари, дипломатлари ва олимлари, хусусан, ТИВ Ташқи сиёсат тадқиқотлари ва халқаро ташаббуслар маркази директори Санжар Валиев ҳамда Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов қатнашган.
Тадбир давомида “Глобал ўзгаришлар ва умумий муаммолар контекстида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш” ҳамда “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари” мавзусидаги сессиялар бўлиб ўтган. Ҳар иккала сессияда ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, муҳокамаларда Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий фаровонликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барқарор лойиҳаларни амалга ошириш учун Европадан инвестиция ва технологияларни жалб қилишнинг қўшимча имкониятлари кўриб чиқилган.
Тадбир 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити олдидан ташкил этилди. Саммит доирасида биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми ҳам бўлиб ўтади.
Тадбир давомида икки томон ўртасида илмий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади

16:46 / 14.03.2025