Жаҳон | 16:58 / 26.03.2025
860
2 дақиқада ўқилади

Amazon 2024 йилда 15 миллиондан ортиқ контрафакт маҳсулотларни мусодара қилди

Онлайн ритейлер ўтган йили контрафакт маҳсулотларга қарши курашга 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритган.

Фото: AP

Amazon компанияси 2024 йилда 15 миллиондан ортиқ сохта маҳсулотни аниқлаб, йўқ қилди. Бу ҳақда компаниянинг брендларни ҳимоя қилиш бўйича йиллик ҳисоботида сўз боради.

Онлайн ритейлер 2020 йилда контрафакт маҳсулотларга қарши кенг қамровли дастур ишга туширган бўлиб, шундан бери 24 мингдан ортиқ ҳуқуқбузар жавобгарликка тортилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ўтган йили компания контрафакт маҳсулотларга қарши курашга 1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган, хусусан, малакали дастурчиларни ишга ёллаган. Сунъий интеллект асосидаги воситаларни жорий этиш ва такомиллаштириш натижасида онлайн платформада сохта маҳсулотларнинг 99 фоизи савдога чиқиши олди олинган.

Брендларнинг контрафакт маҳсулотлар бўйича шикоятлари, текширувлар натижасида тасдиқланган ҳолатлар сони 2020 йилдан бери 35 фоизга камайган, шу билан бирга, платформадаги маҳсулотлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Ўтган йили Amazon Transparancy («Шаффофлик») номли маҳсулот текшириш дастурига брендларнинг ўзларини ҳам жалб қилиб, уларга тизимга кириш имкониятини тақдим этган. Натижада ушбу тизим орқали 2,5 миллиарддан ортиқ маҳсулот текширилган, дастурда иштирок этаётган брендлар сони эса сўнгги беш йилда 10 мингдан 88 минггача ошган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди