Уларнинг давомида мактабнинг 7-синф ўқувчиси Captiva русумли транспорт воситасини бошқариб юргани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.
Шу билан бирга, мактаб ўқувчисининг ота-онаси ҳамда маҳалла фуқаролари ўртасида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
"Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизнинг вақтинчалик хурсандчилиги деб, уларнинг бахтсиз ҳодиса қурбони бўлишига сабабчи бўлиб қолманг!" - дейилади ЙҲХХ хабарида.









