29 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашув қонун ёки мажбурий қоидалар билан эмас, компаниялар имзолаган ихтиёрий келишув билан якунланди. Шу куни Трамп федерал ҳукумат учун сунъий интеллектнинг номини ҳам ўзгартирди.

Тушлик, келишув ва янги атама

Учрашувнинг ўзи Трамп маъмуриятининг сунъий интеллектга ёндашувини яққол кўрсатиб берди: давлат қоидаларни белгиламаяпти, балки саноат ўз-ўзини назорат қилишини хоҳлаяпти.

2026-09-30 17.41.33
Фото: AP

Associated Press хабарига кўра, тушликдан олдин Трамп Вашингтондаги маросимда давлат хизматларидан фойдаланишни осонлаштирадиган America.gov сунъий интеллект платформасини тақдим этди.

«Мен саноат инқилобидан ҳам каттароқ бўладиган технологиянинг ўсишини ҳеч қачон бўғмайман. Биз уни бўға олмаймиз, биз анча олдиндамиз», деди у.

Шундан сўнг Оқ уйда ёпиқ тушлик бўлиб ўтди. New York Times'га кўра, унда Nvidia бош ижрочи директори Женсен Хуанг, Anthropic бош ижрочи директори Дарио Амодей, Meta раҳбари Марк Цукерберг, Google бош ижрочи директори Сундар Пичай, OpenAI президенти Грег Брокман, SpaceX ва xAI асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безос ва Palantir бош ижрочи директори Алекс Карп иштирок этди. Ҳукумат номидан Трампдан ташқари вице-президент Ж.Д. Вэнс, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон, молия вазири Скотт Бессент ва Оқ уй аппарати раҳбари қатнашди.

2026-09-30 17.41.42
Фото: AP

Учрашув якунида Трамп ва олти компания раҳбари «Супер интеллект бўйича Оқ уй келишуви» деб номланган бир саҳифалик ҳужжатни имзолади. Унга кўра, компаниялар тўрт қадамни зиммасига олди: