Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kawasaki ўзининг робот отини намойиш этди. У тоғларда ҳам югура олади
Япониянинг Kawasaki компанияси Osaki Kansai Expe кўргазмасида Corleo номли мото-оти концептини тақдим этди.
Habr’нинг ёзишича, робот водород двигатели билан жиҳозланган, у мото-отнинг 4 та оёғини ҳаракатга келтириш учун электр энергия ишлаб чиқариш вазифасини бажаради.
Робот бошқаруви сунъий интеллектли борт компютери томонидан амалга оширилади. От ҳар қандай жойда, жумладан, тоғли ва қорли ҳудудларда ҳам ҳаракатлана олади. Тунда ҳам бемалол юра олади.
Ҳозирча бу концептуал модел бўлиб, Kawasaki роботни серияли ишлаб чиқаришни 2050 йилга мўлжалламоқда. Мото-отнинг нархи ҳам маълум эмас.
Ишлаб чиқарувчилар роботнинг янги шахсий транспорт воситасига айланиб, машинада чиқиш имконсиз бўлган жойларга хавфсиз саёҳат қилиш имконини тақим этишига ишонч билдирмоқда.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026