Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафот келтирди
Бойсун туманида сел келди. Омонхона маҳалласида кузатилган ҳодисада сел суви масжид ҳовлисига оқиб кирган бўлса, Мунчоқ қишлоғида ички йўлни ювиб кетган.
Фото: Ўзгидромет
Бойсун туманида сел ва сув тошқинлари кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.
Маълум қилинишича, 9 апрел куни соат 21:50 да туманнинг Инкобод ва Омонхона маҳалласи ҳудудида сел келган. Сув сарфи тахминан 10-15 метр кубга етган. Ёғингарчилик миқдори 0,5 мм бўлган.
Сув ўтказгичларга хас-хашаклар тиқилиши оқибатида тошиб чиққан сел сувлари ички йўлларга ҳамда “Омонхона” масжиди ҳовлисига оқиб кирган. Шунингдек “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” 4Р-105 автомобил йўли қирғоқларига тошиб чиққан.
Туманнинг Мунчоқ қишлоғида кузатилган сел ҳодисасида эса сув сарфи тахминан 80-90 метр кубни ташкил қилган. Сел чақмоқ ва жала кўринишидаги ёмғирдан сўнг келган. Сув тошиши оқибатида қишлоқ ички йўлларида йўлнинг ювилиб кетиши кузатилган. Ёмғир сувлари қишлоқдаги 1 та хонадон томорқасига кирган.
Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
11:15 / 06.03.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
09:42 / 28.02.2026
2–6 март: тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
09:55 / 25.02.2026