8 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди
8–9 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 9 апрелга ўтар кечаси ҳамда шу куни кундузи 50 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигини айтмоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.
“Ҳароратнинг кўтарилиши ортидан юзага келаётган нам ҳаво оқимлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғ этакларида сел-сув тошқини хавфи бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ бўлишига сабаб бўлади”, – дейди у.
Унинг таъкидлашича, 4-7 апрел кунлари учун Ўзгидромет берган прогнозларда кўплаб ҳудудларда сел ва сув тошқинларини кузатилиши кутилганди, аммо бу рўй бермади. Шу боис, хавф эҳтимоли юқори бўлган манзилларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
“8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси республиканинг бир қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айниқса, тоғ этаклари ва Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 9 апрелга ўтар кечаси ҳамда 9 апрел куни кундузи 12 соат ичида 50 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида, мазкур ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфини кучайтиради”, – дея қўшимча қилди иқлимшунос.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Мавзуга оид

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

20:33 / 12.06.2025
Зоминнинг бир қатор ҳудудларига сел келди

19:41 / 10.06.2025
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди

11:02 / 09.06.2025