Зеленский парламентга ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна уч ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритди
Қонун лойиҳалари билан ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна камида 90 кунга — 2025 йил 6 августга қадар узайтириш режалаштирилмоқда.

Фото: РБК-Украина
Украина президенти Володимир Зеленский Олий Радага ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этди, деб ёзмоқда «РБК-Украина».
Қонун лойиҳалари билан ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна камида 90 кунга — 2025 йил 6 августга қадар узайтириш режалаштирилган.
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 2022 йил февралда, Россия томонидан кенг кўламли уруш бошланганидан кейин эълон қилинган эди. Шундан бери унинг муддати мунтазам равишда узайтириб келинмоқда.
Бундан олдин Олий Рада январ ойида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 2025 йил 9 майга қадар узайтиришга озов берганди.
Украинада ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказиш мумкин эмас. РФ ҳукумати бир неча Украина президентининг легитимлигини шубҳа остига олиб, Зеленскийнинг ваколатлари муддати тугаганини таъкидлаган.
Украинада президентлик сайловларини ўтказиш 2024 йил март ойига режалаштирилганди. Парламент сайловлари 2023 йил октябрда бўлиб ўтиши керак эди. Украинада ҳарбий ҳолат туфайли сайловлар ўтказилмаган.
2019 йилги сайловлар аввалида Зеленский фақат бир муддатга президентлик лавозимида қолишини ва иккинчи муддатга сайланиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. 2023 йилда у келгуси йилда, уруш вақтида сайловлар ўтказиладиган бўлса, президентликка яна номзодини кўрсатиш режасини айтган. Лекс Фридманга берган интервюси давомида эса Зеленский Украинада сайловлар ҳарбий ҳолат бекор қилиниши билан ўтказилишини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

13:18 / 14.06.2025
ЕИ украиналиклар учун вақтинчалик ҳимояни 2027 йил мартигача узайтирди

12:36 / 14.06.2025