Маҳаллий ОАВ ушбу дастурни "сунъий интеллектга асосланган тартибга солиш" деб номлаган бўлиб, ҳукумат қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига қандай таъсир қилишини кузатиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. Шунингдек, маҳаллий қонунлар, суд қарорлари ва давлат хизматлари каби давлат секторларининг йирик маълумотлар базасини яратиш ҳам режалаштирилган.
Манбада Абу-Даби сунъий интеллектга катта сармоя киритгани ва ўтган йили 30 миллиардлик BlackPock сунъий интеллект инфратузилма фондини қўллаб-қувватловчи махсус MGX номли компания ташкил этилгани маълум қилинган.
Қабул қилинган қарор тадқиқотчилар томонидан хавотир билан қабул қилинган ва келгусида кўплаб муаммолар ва тузоқларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар янграяпти.
















