Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларини бекор қилди
ЕИ расмийлари Суриянинг 24 та тузилмаси жумладан, Марказий банкини ҳам «қора рўйхат»дан чиқарди.
Фото: AP
Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан барча иқтисодий санкцияларини бекор қилди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши хабарида сўз боради. Европа расмийлари шунингдек, Суриянинг 24 та тузилмаси жумладан, Марказий банкини ҳам «қора рўйхат»дан чиқарди.
«Кенгаш Сурияга нисбатан хавфсизлик масалалари билан боғлиқ бўлмаган барча иқтисодий чеклов чораларини бекор қилувчи ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилди. [Ҳуқуқий ҳужжатларнинг] қабул қилиниши 20 май куни эълон қилинган сиёсий қарорни расмийлаштиради ҳамда Сурия халқини янги, инклюзив, плюралистик ва тинч мамлакатни бирлаштириш ва тиклаш йўлида қўллаб-қувватлашга қаратилган», — дейилади ЕИ кенгаши баёнотида.
Шу билан бирга, Евроиттифоқ расмийлари Сурия собиқ президенти Башар Асад режимига алоқадор шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкцияларни 2026 йил 1 июнга қадар узайтирди.
23 май куни АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилганди. Чет эл активларини назорат қилиш идораси Сурия санкцияларидан амалда воз кечиладиган 25-сонли бош лицензияни берди. Санкцияларни юмшатиш «биринчи навбатда Америка» стратегиясининг бир қисми бўлиб, президент Доналд Трампнинг 13 майдаги Сурияга қарши санкцияларни тўлиқ бекор қилиш ҳақидаги эълонига мос келади.
Ғарб давлатларининг Сурияга нисбатан санкциялари мамлакатни Башар Асад бошқарган даврда жорий этилган. 2024 йил декабрда у ҳокимиятдан ағдарилди ва Россияга қочиб кетди. Ҳокимият тепасига «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» келди. Улар Сурия демократик давлатга айлантирилишини ваъда қилди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
12:04 / 16.04.2026