Алексей Мокринский Ханти-Мансийск автоном округидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, хусусан, нефт ва газ соҳаси ҳамда бошқа йўналишларда жами 20 мингдан зиёд бўш иш ўринлари мавжудлигини билдирди.
Ханти-Мансийск автоном округида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти патент расмийлаштирган ҳолда фаолият кўрсатяпти. Иш берувчилар орасида ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича талаб тобора ортиб бормоқда.
Бош консулхона ходимлари Россия ва Ўзбекистон ўртасида юртдошларни ташкилий тарзда ишга жалб этишга оид имзоланган ҳукуматлараро ҳужжат талаблари, Миграция агентлиги ва хусусий ташкилотлар ўртасида эришилган келишувлар бўйича батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида барча иш берувчиларга ҳамкорлик келишуви ва талабномаларни кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округида йирик иш берувчи ташкилотлар раҳбари билан келгусида юртдошларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.












