Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси халқаро қидирувда бўлган аёлни Бирлашган Араб Амирликларидан чиқариб юборишга эришди.
Интерпол Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Интерпол каналлари орқали халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган аёлни депортация қилиш масаласи ҳал этилди.
Самарали ахборот алмашинуви ва қўшма тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш натижасида, шунингдек, Интерпол халқаро жиноий полиция ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирлардаги икки томонлама учрашувларда аввалги келишувлар туфайли, жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди.
Тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги М.К.нинг изига тушилди ва унинг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида эканлиги тасдиқланди.
БАА ваколатли органларининг ижобий қароридан сўнг, жиноятчи аёл Амирликлар миграция полицияси ходимлари кузатувида депортация қилинди ва Тошкент халқаро аэропортида жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026