Ўзбекистон фуқаролари хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда Ўзбекистонга вақтинча олиб кириши мумкин бўлади. Бунинг учун божхона тўловлари ундирилади.
27 август куни имзоланган президент фармони билан, 2027 йил декабр ойига қадар бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди.
Бундан ташқари, 2027 йил июн ойига қадар жисмоний шахслар учун божхона органлари томонидан қўлланилган жарима солиш ҳақидаги қарорлар билан танишиш, жаримани имтиёзли тўлаш муддатларидан хабардор бўлиш, улар юзасидан тўловларни амалга ошириш жараёнлари “Customs fine” мобил иловаси орқали рақамлаштирилади.







