Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан нақд валютани республика ҳудудидан олиб чиқиш меъёри 10 минг доллар эквивалентида белгиланади. Фақат шу миқдордан ошгандагина декларациялаш талаб этилади.

27 август куни имзоланган президент фармонига биноан, йил охиригача бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.

Маълумот учун, амалдаги меъёр 100 млн сўм эквивалентини ташкил этади. 2020 йил 1 сентябргача бу меъёр 2 минг доллар эквивалентига тенг эди.